Халқ депутатлари Тахиатош тумани(Қорақалпоғистон Республикаси) Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи ташаббуси билан “Мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш борасидаги ишларнинг аҳволи тўғрисидаги” масала доимий комиссия йиғилишида кўриб чиқилди.
Йиғилишда халқ депутатлари Тахиатош тумани Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи раҳбари Қ.Аймуратов сўзга чиқиб, ЎзХДП дастурий мақсадларидан келиб чиқиб ушбу масала атрофлича ўрганиб чиқилганини таъкидлади.
Назорат-таҳлил натижалари бўйича ЎзХДП гуруҳи аъзоси К.Сарибаев сўзга чиқди. Қайд этилишича, туманда мактабгача таълим бўлимига қарашли жами 16 та боғча фаолият олиб бормоқда. Ҳудуддаги болалар сони 5858 нафар бўлиб, шундан 3510 таси мактабгача таълим муассасаларида тарбияланмоқда. 18 та ҳусусий шерикчилик асосида хамда оилавий мактабгача таълим муассасаларига 497 нафар тарбияланувчи қамраб олинган. Умумий ҳисоблаганда, болаларни мактабгача таълим муассасасига қамраб олиш кўрсаткичи 68.4% кўрсатиб турибти.
Барча мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техник базаси тўлиқ таъминланган. Шу жумладан, муассасаларга замонавий турдаги барча жихозлар берилган.
Шунингдек, “Найман” ОФЙ ҳудудида 3-7 ёш болалар сони 887 нафарни ташкил этади ва ушбу худудаги 1-сонли мактабгача таълим муассасасига 211 нафар болалар тарбияланмоқда. Ушбу ҳудудда яна 280 ўринли давлат мактабгача таълим муассасаси қўришга зарурат бор. “Кенегес” ОФЙ ҳудудида 3-7 ёш болалар сони 455 нафарни ташкил этади ва бу ерда давлат мактабгача таълим муассасаси мавжуд эмас. Ушбу худудга 5 та оилавий ва Давлат хусусий шериклик асосида мактабгача таълим муассасаларига 116 нафар бола қамраб олинган.
Йиғилишда “Кенегес” овулида давлат мактабгача таълим муассасаси қўриш зарурлиги таъкидланди. Тумандаги “Ойдин” МФЙ ва “Сарайкул” ОФЙ ҳудудларида ҳам давлат мактабгача таълим муассасаси мавжуд эмас. Бу ҳудудларда 140 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим муассаси қуриш зарурати бор. Ушбу муаммолар ечимини топса, болаларимизи мактабгача таълим муассасига 100% қамраб олган бўламиз.
Доимий комиссия йиғилишида билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида қарор қабул қилинди. Унга кўра, Тахиатош тумани мактабгача таълим бўлими бошлиғига “Найман”, “Кенегес”, “Сарайкул” ОФЙ ва “Ойдин” МФЙ ҳудудларида мактабгача таълим муассасалари қуришни таъминлаш бўйича жорий йил 4-чорагигача тегишли чоралар кўриш юзасидан қарор қабул қилинди.
Жаҳонгир Олимов,
Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши маъсул ходими.