Форишда бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди

Фориш туманида иш билан банд бўлмаган аҳолини, шу жумладан, ёшлар, хотин-қизлар, пандемия сабаб чет элдан қайтиб келган фуқароларни иш билан таъминлаш ва касбга йўналтириш мақсадида туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, Ёшлар иттифоқи ва ЎзХДП Фориш туман Кенгаши, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ҳамкорликда Фориш қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи биносида «Бўш иш ўринлари» меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Меҳнат ярмаркасида 21 та корхона, ташкилот, муассасалар ўзларида мавжуд бўлган 61 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Шунингдек, ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун алоҳида 18 та иш ўрни таклиф этилди.

Ярмаркада 5 нафар фуқарога касб мутахассислиги бўйича корхона ва ташкилотларда ишлаш учун йўлланма берилди. Тумандаги камбағал ва вақтинча иш билан банд бўлмаган фуқароларни тадбиркорликка жалб этиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитиш мақсадида 20 нафар ишсиз ёшлар ўқишга юборилди. 5 нафар фуқаролар ишсиз, деб эътироф этилиб, уларга ишсизлик нафақаси тайинланди. 1 нафар фуқаро давлат хизматлари маркази томонидан тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилди.

Меҳнат ярмаркасида қатнашган 8 нафар фуқароларга аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун асосида оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш  буйича йул-йурик ва маслахатлар берилди.

Сафар Шакаров,

ЎзХДП Фориш туман Кенгаши депутати.

← Рўйхатга қайтиш