Электр муаммоси ижобий ечим топди

ЎзХДП Косонсой туман Кенгашидаги Жамоатчилик қабулхонасига "Тагижар" МФЙ Қўшчинор кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқаролардан мурожаат келиб тушди. Унда ҳудуддаги трансформаторни янгилаш бўйича амалий ёрдам сўралган эди.

 

Туман партия кенгаши раиси Ш.Жалолов халқ депутатлари туман Кенгашидаги ЎзХДП депутатлар билан бирга ўрганиш олиб борди ва масалани ижобий ҳал қилишга эришди. Бугунги кунда ҳудуддаги трансформатор туман ЭТК ва ЎзХДП Косонсой туман Кенгаши томонидан янгиланмоқда.

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

← Рўйхатга қайтиш