ЎзХДП депутатлари мактабларнинг ўқув йили бошланишига қай даражада тайёрлигини ўрганмоқда

 

7 сентябрдан тажриба тариқасида, 14 сентябрдан барча ҳудудларда мактабларни янги ўқув йили учун очиш назарда тутилган.

Партиянинг халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳлари аъзолари барча ҳудудлардаги мактабларда пандемия шароитида ўқиш бўйича яратилган шароитни ўрганишга киришди.

Ўрганишлар жараёнида қуйидаги йўналишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

- ўқувчилар мактабга кираётганида тана ҳарорати ўлчаниши;

- ҳар бир мактабда ўқувчилар «бир синфда» тартибида ўқиши, яъни хонама-хона кўчиб юрмай, дарслар бир синфда ўқитилиши;

- маҳаллий ҳокимликлар томонидан очилиш режалаштирилаётган мактабларнинг 10 сентябрга қадар антисептик ва бошқа керакли воситалар билан таъминланиш ҳолати;

 - ҳар бир мактабда бино ҳажми ва ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, совун билан қўл ювиш жойлари ташкил этилганлиги;

- ўқитувчилар коронавирусга тест топширганлиги;

Ўрганиш натижалари бўйича масала Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракциясининг кенгайтирилган йиғилишида муҳокама этилиши режалаштирилган.

← Рўйхатга қайтиш