ЎзХДП гуруҳи ташаббуси билан электорат манфаати билан боғлиқ масала доимий комиссия йиғилишда кўриб чиқилди

 

Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши ЎзХДП гуруҳи ташаббуси билан “Вилоятда аҳолининг алоҳида тоифаларга ажратилган дори воситалари ва протез-ортапедия воситалари ва тиббий-ижтимоий ёрдамни имтиёзли тақдим этиш ҳолати тўғрисида”ги масала “Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссияси” йиғилишида кўриб чиқилди.

Йиғилишида халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг ЎзХДП гуруҳи аъзоси З.Зохидов сўзга чиқиб, ЎзХДП депутатларининг олиб борган назорат-таҳлил натижалари ҳақида маълумот берди.

Қайд этилдики, депутатлар уйма-уй юриб, ногиронлиги бўлган шахсларнинг тиббий ижтимоий ҳолатини ўрганишди. Мониторинг давомида ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерларни, ногиронлиги бўлган шахслар учун протез-ортапедия воситалари, тиббий-ижтимоий реабилитация чоралари билан қамраб олиш кўлами етарли даражада эмаслиги маълум бўлди. Ногиронолиги бор шахсларни ҳисобга олишнинг тизимли ташкил этилмаганлиги, ногиронларга имтиёзли шартларда бериладиган дори воситалари ва ортопедия буюмлари олишда қийинчилик борлиги таъкидланди. Ногиронлиги бор шахслар ўз вақтида зарур тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатилишида бир қатор муаммоларга учраётгани айтиб ўтилди. Бу алоҳида ҳолларда коррупция холатини келтириб чиқариши ҳақида мулоҳазалар билдирилди.

Депутатлар билдирган таклифлар асосида доимий комиссияси қарори қабул қилинди. Унга кўра, Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғигига, Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигига фуқороларнинг тиббий ҳуқуқлари ва қонуний манфатларини химоя қилиш, фуқароларнинг айрим тоифаларини дори воситалари билан имтиёзли таъминлаш борасидаги ишларни кўламини кенгайтириш, ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича манзили чора тадбирлар белгилаш юклатилди. Ажратилган маблағларни мақсадли сарфланиши бўйича шахсий масъулиятни ошириш, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган кекса ёлғиз пенсионерларни, ногиронлиги бўлган шахсларга уйида ижтимоий хизмат кўрсатиш ишларини тизимли йўлга қўйиш бўйича аниқ вазифаси юклатилди. Масаланинг муҳимлигини инобатга олиб, уни халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси муҳокамасига киритиш бўйича қарор қабул қилинди. Ушбу қарор ижросини таъминлашни назорат қилиш доимий комиссия аъзолари зиммасига юклатилди.

 

Жаҳонгир Олимов,

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши сектор мудири.

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш