Депутат ташаббуси билан ички йўллар таъмирланмоқда

 

Халқ депутатлари Яккабоғ туман кенгашидаги ЎзХДП депутати Н.Элмуродовага “Истиқлол” МФЙ Алақарға қишлоғи фуқароларидан мурожаат келиб тушди. Аҳоли ички йўлларни таъмирлаш масаласида ёрдам сўради. Олдинда қишнинг қировли, қорли кунлари бор. Ёғин-сочинли кунларда абгор йўллар аҳолига анчагина қийинчилик туғдираётганди.

Депутат масалага жиддий кўз билан қаради. Мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови юборди. Ташаббус, амалий ҳаракат бесамар кетмади. Айни кунда Алақарға қишлоғининг кўчаларини таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш