“Сирдарёликларга ёрдам берганларнинг отасига раҳмат!”

 

Ўзбекистон ХДП Боёвут туман кенгаши раиси А.Ибодуллаев партия фаоллари билан бирга Сирдарёдаги сув тошқинидан зарар кўрган юртдошларимиз ҳолидан хабар олиш учун Боёвут туманига биркитилган Оқолтин туманидаги Саховат (Янги Тошкент) маҳалласига борди, аҳоли билан учрашди.

Давлатимиз раҳбарининг топшириғи асосида қисқа муддат ичида тумандаги эски таъмирталаб хонадонлар ўрнига замонавий ва яшаш учун барча қулайликларга эга уй-жойлар, янги бинолар қуриб битказилди. Партия фаоллари уйлардаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Фуқаролар кенг ва ёруғ хоналарда замонавий уй жихозлари, маиший техника воситалари борлиги, хонадонларда иссиқ ва совуқ сувнинг мавжудлиги ҳақида гапириб, миннаддорлигини билдирди.

Маълумот учун, ушбу маҳаллада 889 та хонадонда 4334 та аҳоли истиқомат қилади. Партия фаолларининг айтишича, маҳалла аҳли ҳаётидан рози, оғир ва синовли кунларда суянч бўлган давлат ва жамият ривожи учун маррани баланд қўйиб яшаяпти. Ёшу-қари яратилаётган шарт-шароитлардан мамнунлигини изҳор этди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш