Шуманай туман кенгаши янги бинода иш бошлади

 

Шуманайлик партиядошларимиз қувончда: туман марказида 6 та хонадан иборат янги ва чиройли иморат қад ростлади. Халқ демократик партияси Шуманай туман кенгаши энди ёруғ ва шинам хоналарда фаолият олиб борадиган бўлди.

Туман кенгашининг янги биноси очилишига бағишланган мўъжаз маросимида партиямиз Марказий Кенгаши вакиллари, Қорақалпоғистон республика кенгаши ходимлари ва туман Кенгаши депутатлари иштирок этди.

— Партиямиз томонидан ажратилган маблағ ҳисобидан қуриб битказилган иморат шуманайлик партиядошлар учун қувончли воқеа бўлди, — дейди Ўзбекистон ХДП Шуманай туман кенгаши раиси Бахит Машарипов. — Янги иморатда бор куч-ғайратимизни ишга солиб, ишимиз ва натижаларимизни ҳам яхши томонга ўзгартирамиз.

 

Мнажатдин Қутлимуратов

← Рўйхатга қайтиш