“Ёшлар парламенти” ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги учун ҳақиқий майдондир

 

Бугун ЎзХДП Марказий Кенгашида Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзоларининг иш фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган ўқув-семинар ўтказилди. Унда партия Марказий Кенгаши масъул ходимлари, Ёшлар парламенти аъзолари, вилоят кенгашлари раис ўринбосарлари, ёшлар билан ишлаш бўйича сектор мудирлари иштирок этди.

Қайд этилдики, Халқ демократик партиясининг Ёшлар билан боғлиқ асосий ғояларидан бири шуки, ижтимоий келиб чиқиши, шаҳарда ё қишлоқда яшаши, бойроқ ёки ўртаҳолроқ оиладан бўлишидан қатъий назар, қобилиятини юзага чиқариш, таълим олиш, касб танлаш, меҳнат қилишдек устувор ҳуқуқларини амалга оширишда ёшлар тенг имкониятларга эга бўлиши зарур. Йигит-қизларни ўйлантираётган муаммоларни аниқлаш, уларни ҳал этишнинг мақбул ечимларини топишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги депутатлар ҳамда партиямиздан сайланган “Ёшлар парламенти” аъзолари изчил ҳамкорлик қилиши кераклиги таъкидланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзолари Мақсуда Ворисова ҳамда Фирдавс Шарипов депутат сифатида ёш парламент аъзоларига тавсиялар берди.

Ўқув-семинарда депутатлар ва ёшлар самимий суҳбат қуришди. Йигит-қизлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан партия фаоллари, депутатларга мурожаат қилишди.

Йигит-қизлар Ёшлар парламенти қайноқ фаолият майдонига айланиши учун бор куч ва имкониятларини сафарбар қилишга тайёр эканликларини кўтаринки руҳ билан таъкидлашди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Депутат Олий Мажлис yoshlar-parlamenti
← Рўйхатга қайтиш