Янги ўқув йилининг янги талаби

 

Юртимизда олиб борилаётган оқилона сиёсатнинг олий мезони – инсон манфаати, одамларни рози қилиш, келажагимиз ворислари бўлмиш фарзандларимизни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялашга қаратилган. Бу жараёнда фидойи устозлар, ўқитувчилар, мураббийларнинг хизматлари беқиёс.

Бу йилги янги ўқув йили пандемия даврида ўзига ҳос малака ҳамда тажрибани ташкил этмоқда. Шунинг учун бу мавсумга Оққўрғон туманида ҳам алоҳида тайёргарлик кўрилди. Янги ўқув йилига 1942 нафар ўқувчилар қабул қилинди.

Туманда 49 та умумий ўрта таълим мактаблари ва битта “Баркамол авлод” болалар мактаби фаолият кўрсата бошлади. Уларда 19125 нафар ўқувчилар уч тилда таълим олади.

2020-2021 йиллардаги ўқув йилида 1582 нафар педагоглар таълим ва тарбия беришга киришди. Уларнинг 1211 нафари олий ва 240 нафари ўрта махсус маълумотга эга.

Ўқув йили арафасида туманда иккита янги мактаб биноси қурилиб, замонавий асбоб-ускуналар, кўргазмали қуроллар билан таъминланиб фойдаланишга топширилди. Тўрта мактабда тўлақонли таъмирлаш ишлари олиб борилди. 23-умумий ўрта таълим мактаби биноси 1984 йили қурилган эди. Йиллар ўтиб, у анча яроқсиз холга келиб қолгани учун бу ерда 3 миллиард 721 миллион сўмлик капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Шу билан бирга мактабнинг хамма жиҳозлари янгиланди, кўргазмали қуроллар келтирилди. Бошланғич синфлар ўқув қуроллари ва анжомлари билан таъминланди, ўқувчиларга етарли даражада китоб тарқатилди.

Мактаб 1150 ўринга мўлжалланган бўлиб, янги ўқув йилида таҳсил оладиган 800 нафар ўқувчига 49 нафар олий маълумотли ва 3 нафар ўрта махсус маълумотли ўқитувчи дарс беради.

Пандамия муносаби билан дарсларнинг бошланиши ва ўқувчиларнинг мактабга келиш вақти олдидан тузилган график асосида амалга оширилади.

Масалан: 1-гуруҳ эрталаб соат 8.00 да, 2-гуруҳ 8.30 да, 3-гуруҳ 9.00 да мактабга келади. Мактабга киришда ҳар бир ўқувчи махсус зарарсизлантириш воситаси устидан юриб ўтади ва қўлларни зарарсизлантириш суюқлиги билан ювади.

2020-2021 ўқув йилида биринчи, тўртинчи ва бешинчи синфлар учун ижара дарсликларига, 1-11-синфлар учун тарбия ва инглиз тили дарсликларига буюртмалар берилди. 1-8-синфлар учун дарсликлар ўқувчиларига етказилди.

Янги ўқув йили бошланишидан олдин ўқувчиларнинг ота-оналари билан сўровномалар ўтказилди. Уларнинг 77 фоизи дарсларни аънанавий усулда ўқитиш, 23и фоиз фарзандларининг онлайн шаклда таълим олиш истагини билдирган. Шу муносабат билан тумандаги барча умумтаълим мактабларида белгиланган гигиеник нормалар асосида дарслар олиб борилиши режалаштирилган.


Зухра Шодиева,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

ХДП фракцияси аъзоси.

Теглар

Депутат Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш