“Сайловчилар олдида юзимиз ёруғ бўлсин!”

 

ЎзХДП Баликчи туман Кенгаши раиси Матлубахон Халилова ўзи яшаб турган маҳалланинг депутати. Албатта, ўзи истиқомат қиладиган ҳудуддаги халқ вакили бўлиш бир томондан шараф ва ишонч, иккинчи томондан икки баровар масъулият юклайди. Сайловчи билан ҳар куни юзлашасан, улар билан бир оилада яшаётгандай бўласан. Қаердадир муаммо бўлса, уни бартараф этмагунча, маҳалла-куй олдида ўзингни айбдордай ҳис қилаверасан. Кимларгадур бу ғалати туйилиши мумкин, лекин мен учун бу фахрдир, хайрли ташаббусларни кўпайтириш, халқимга, маҳалламга фойдам тегиши учун катта имкониятдир.

Айни кунда бугунги мураккаб пандемия шароитида аҳоли турмуш даражасини ошириш масаласи диққат-эътиборимиз марказида турибди. Аҳоли ўртасида камбағалликни олдини олиш, ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг оиласига кириб, муамоларни ўрганиб ўз вактида хал қилиш фаолиятимиз асосини ташкил этмоқда.

Мен “Авесто” сайлов округидан халқ депутатлари туман Кенгашига депутат бўлиб сайланганман. Бу округ 3-сектор бўлиб, ИИБ бошлиғи раҳбарлик килади.

Ҳудудда 50-умумтаълим мактаби ва 7-мактабгача таълим муассасаси бор. Шу йили мактабни 58 нафар битирувчи тамомлади. Биз улар билан доимий суҳбатлар уюштиряпмиз, уларнинг қизиқишларини ўрганяпмиз. Йигит-қизларнинг 7 нафари муддатидан олдин Шарда университетига ўқишга киришди. 8 нафарига сектор раҳбари бошчилигида маҳалла ва тадбиркорлар ҳамкорлигида 11 та чок машинка, 1 нафарига иссикхона қилиб берилди.

Қолган ўқувчилар ҳам бошқа таълим муассасаларида ўқишни давом эттиришини, пазандачилик, сартарошлик курсларига боришини, дуродгорликка шогирд тушишларини айтишди.

Суҳбат давомида тикувчи бўлиш истаги бор қизларни Ўзбекистон ХДП Балиқчи туман кенгашининг таклиф ва ташаббуси билан очилган “Андижон Хоной Ипаги” тикув цехига ишга таклиф қилинди. Бу тикув цехига тумандаги 35 нафар хотин- қизлар иш билан таъминланди. Булардан 5 нафари темир дафтарга тушган оила аъзоларидир. ЎзХДП Балиқчи туман кенгаши томонидан эҳтиёжманд оилалардан Ҳотамова Бурохилахон фарзанди оғир хаста бўлгани учун пул ва озик-овкат маҳсулотлари билан мунтазам таъминланмоқда.

Шунингдек, ҳудудимиздаги аҳоли вакилларини ўйлантираётган масалаларни бартараф этиш, уларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор қаратяпмиз.

Масалан, Танзилахон Шокирова туман ҳокими ва сектор раҳбари ёрдами туфайли ногиронлар уйидан 2 хонали уй билан таъминланди. ЎзХДП туман кенгаши ва туман соғликни саклаш бўлими томонидан дори-дармонлар билан мунтазам таъминланиб турилмокда.

Ишсиз ёшлардан бир гуруҳи МФЙ жамоатчилк ишлари бўйича ишга жойлаштирилди. Сабинахон Султонова тиббиёт бирлашмасига хамшира бўлиб, Шахнозахон Хожиматова, Умидахон Турсунова, Муножатхон Дадабоева Хоной ипаги тикув цехига ишга киришди.

Ёш оилалар вакиллари А.Мирзакаримов, Ж.Абдуллаев. Б.Зикировга туман Агробанк бўлими тамонидан кредит олиш учун кўмак берилди. Шохсанамхон Тиланова мутахасислиги бўйича 27-МТМ тарбиячиси бўлиб ишга жойлашди.

Ҳар бир инсоннинг ким ва қандай ишларни амалга ошириш имконияти харакати ва истагига боғлиқдир. Депутат номига муносиб бўлиш учун сайловчи билан елкама-елка туриш, уларнинг дарди билан яшаш керак. Шунда сайловчилар билан учрашганда юзимиз ёруғ бўлади.

 

Матлубахон Халилова,

Ўзбекистон ХДП Балиқчи туман кенгаши раиси.    

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш