Ёлғиз онанинг муаммоси ҳал бўлди

 

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши Хотин-қизлар ва ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш сектор мудири Ф.Балтаева, Ўзбекистон ХДП Ангор туман кенгаши раиси Б.Мамадаминов ва халқ депутатлари Ангор туман кенгаши депутати М.Садатов "Дехқониттифоқ" маҳалласида яшовчи боқувчисини йўқотган ёлғиз она Гулсара Қодирова ва Насиба Юлдашоваларнинг хонадонига борди ва уларнинг муаммоларини ўрганди.

Шу куни эҳтиёжманд оилалар вакиллари маҳалла томонидан бериладиган болалар пули ва бир марталик моддий ёрдам пулларини ололмай келаётганлиги, бу масалада амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди.

Туман партия кенгаши раиси ҳамда депутат томонидан муаммо жойида ҳал этилди. Шу ойдан бошлаб улар моддий ёрдам пулларини оладиган бўлди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш