Юксак марраларни забт этишга қодирмиз

 

Ҳозир қайси даврага ўтирманг, ким билан суҳбатлашманг, ҳамма Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиядаги нутқи, унда билдириб ўтилган таклиф ва ташаббусларнинг аҳамияти ҳақида гапирмоқда. Ҳақиқаттан ҳам, давлатимиз раҳбарининг мазкур нутқи тарихий воқелик бўлиб, дунё ҳамжамияти учун тараққиётга хизмат қилувчи ғоялар ташаббускори сифатида яна бир бор гавдаланди.

Давлатимиз раҳбари ёшлар масаласига алоҳида тўхталиб, Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги БМТ конвенциясини қабул қилиш бўйича Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлашга чорлади. Мамлакатимиз аҳолисининг ярмидан кўпини ташкил қиладиган ёшларни жамиятда муносиб ўрин эгаллаши ва ўз салоҳиятини намоён этиши учун улкан ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади.

Бугун дунё миқёсида ёшларнинг сони икки миллиарддан ортиб кетгани масала қанчалик долзарб эканини кўрсатиб турибди. Президентимизнинг ушбу таклифи биз ёшларга юртимиз равнақи йўлида ўз хиссамизни қўшишимиз учун мотивация ва катта ишонч берди. Изланишга, ундади, Ватанимиз равнақи йўлида сидқидилдан меҳнат қилишда янги куч-қувват бағишлади.

Албаттада, мамлакатимизда ёшлари яратилаётган шундай шароит ва имкониятлардан ҳар қанча фахрланса арзийди. Ўсиб келаётган ёш авлод баркамол бўлиб улғайиши, жамиятда ўз ўрнини топиши, иқтидор ва қобилиятини намоён этиши учун барча шароитлар яратилди. Ёшлар парламентлари, Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилди. “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»да ҳам бу масала алоҳида ўз аксини топди. Жумладан, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган устувор вазифалар белгиланди. Ўз навбатида, Ўзбекистондаги барча ўзгаришларнинг негизи ҳисобланган таълим-тарбия тизимида ҳам туб ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Ёшлар сиёсати давлат сиёсати даражасига кўтарилгани бежиз эмас. Чунки йигит-қизлар жамиятнинг эртасини яратувчи кучдир, уларга эътибор бериш, яхши яшаши, таълим олиши, муносиб шароитларда меҳнат қилиши учун шароит яратиш келажакка қўйилган пойдевордир.

Айтиш керакки, давлатимиз раҳбарининг ёшлар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича берган таклифлари келгусида бутун дунё ёшлари ҳаётида янги саҳифа очиши шубҳасиз. Ана шу жараёнда биз ҳам янгиланаётган Ўзбекистоннинг имкониятлардан фойдаланиб, элу-юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга тайёрмиз! ислоҳотларига ўз билим ва илмим билан иштирок этишга тайёрман.

 

Исломбек Умиров,

ЎзХДП Самарқанд вилоят Кенгаши сектор мудири,

Навоий номидаги Давлат стипендияси совриндори.

← Рўйхатга қайтиш