Пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди

 

Кейинги йилларда мамлакатимизда мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Айни кунларда парламентнинг ҳар иккала палатаси аъзолари таркибида тузилган Республика ишчи гуруҳи томонидан Қорақалпоғистон республикаси ва вилоятларда жорий йилги пахта йиғим-терими мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш юзасидан назоратни таъминлаш бўйича фаолият бошлади.

Биргина Қашқадарё вилоятида ўн кун давомида 11 та тумандаги пахта терими учун жалб қилинган теримчиларга яратилган шароитлар ҳамда фуқароларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатларини чеклаш бўйича 163 та объект ўрганилди. Шундан 8 та кластер, 2 та кооперация, 76 та фермер хўжаликлари, 69 та маҳалла ҳамда 5 та теримчилар учун ётоқ жойлари ҳисобланади.

Ўрганиш давомида 47 та қонун бузилиши аниқланди, 7 та ҳолатда зарур меҳнат ва дам олиш шароитлари яратилмагани, 14 та ҳолатда пахта пулларини ўз вақтида тарқатмаслик, 26 та ҳолатда санитария гигиена талабларига риоя этмаслик ҳолатлари қайд этилди. Бу масалалар мутасаддилари билан бирга қисқа муддатда бартараф қилинмоқда.

Назорат-таҳлил давомида карантин қоидаларига амал қилган ҳолда тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Умуман, мажбурий меҳнатга тўлиқ барҳам бериш устувор вазифалардан этиб белгиланган. Мазкур масалага ҳар бир киши, айниқса, иш берувчилар томонидан жиддий эътибор берилса, бунга албатта эришилади. Парламент аъзолари, маҳаллий Кенгашлар депутатларининг доимий назорати бу жараёнда муҳим аҳамият касб этади.

 

Фирдавс ШАРИПОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзХДП ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси.

Теглар

Депутат Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш