Хотин-қизлар учун тарғибот тадбири ташкил этилди

 

Ўзбекистон ХДП Асака туман кенгаши Хотин-қизларнинг ижтимоий, сиёсий фаоллигини ошириш сектори раҳбари М.Қодирова тарғиботчилар гуруҳи аъзолари билан ҳамкорликда "Аёлга таъзим" мавзусида тарғибот тадбири ташкил этди.

Унда Олий Мажлис сенати аъзоси Матлубахон Ғаниева, вилоят, туманларидан тарғиботчилар гуруҳи аъзолари қатнашишди.

Анжуманда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, турмуш шароитларини яхшилаш, шунингдек, оилавий ажримлар ва хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш масалаларида атрофлича сўз борди.

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, имконияти чекланган аёлларга кўмаклашиш, тадбиркор опа-сингилларимизни қўллаб-қувватлаш бўйича қонунчиликда белгиланган тартиб ва меъёрлар, аёлларга берилаётган имтиёзлар тўғрисида тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш