Вилоятнинг ёшлар сардори —ХДП сафида!

 

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгашида "Бизнинг сафимизда бўл!" лойиҳаси доирасида маърифий тадбир ўтказилди. Унда бошланғич партия ташкилотлари етакчилари, ёшлар Иттифоқи аъзолари иштирок этишди.

Тадбир чоғида Ёшлар Иттифоқи вилоят кенгаши раиси Шерзод Тилавов ЎзХДП сафига тантанали равишда қабул қилинди.

— Мен партия сафига кираётганимдан бениҳоя хурсандман. Чунки бу мен учун фахр. Ўзбекистон Халқ демократик партияси ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини ҳимоя қиларкан, халқнинг турмуш даражасини янада юксалтиришни ўз вазифаси деб билади.Юртимизда олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсати эртамиз эгаларини ҳар томонлама баркамол этиб вояга етишларига зарур шароитлар яратишни кўзда тутади. Бу мақсад йўлида  ўз таркибида 185 мингдан ортиқ фаол ёшни бирлаштирган, ёшларнинг жамиятда муносиб ўринга эга бўлишларига кўмаклашиш ва уларнинг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга доир мақсад ва вазифаларга дастурида алоҳида устуворлик берилган Ўзбекистон ХДП  фаол иштирок этиб келмоқда. Муштарак мақсад йўлида хизмат қилишни ўз бурчим деб биламан ва келгусида партия сафига ёшларни, айниқса вилоятимизнинг чекка ҳудудларидаги навқирон авлод вакилларини ҳам шу партия сафига бирлашишга чақираман, — деди тадбирда сўзга чиққан Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши сардори Ш.Тилавов.

Тадбир сўнгида ЎзХДП вилоят кенгаши раиси З.Туйева партия аъзолик гувоҳномасини тантанали равишда Ш.Тилавовга топшириб, ёшлар сардорининг келгусида партия билан ҳамкорликдаги ишларига муваффақиятлар тилади.

 

Қурсия Шарипова,

ЎзХДП вилоят кенгаши Ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш сектори мудири.

 

 
← Рўйхатга қайтиш