“Кўп болали оила”га ягона тушунча берилди

 

5 октябрь куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун билан “кўп болали оила” атамасининг ягона тушунчаси киритилмоқда, айрим имтиёзлар ва кафолатлар аниқлаштирилмоқда.

Маълумки, шу пайтга қадар “кўп болали оила” тушунчасининг аниқ механизми мавжуд эмас эди. Шунинг учун у турлича талқин қилиниб, ижтимоий адолат тамойили бузилишига олиб келаётганди. Энди бу масала ўз ечимини топди. Оила кодексида “кўп болали оила”га ягона тушунча берилди.

Унга кўра, тўрт нафар ва ундан ортиқ 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оила ҳисобланади. Бунда, агар улардан бир нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида ўрта махсус ва касб-ҳунар ёки олий таълим олса, оила кўп оилали мақомни талаба болалар 22 ёшга тўлгунга қадар сақлаб қолади.

Маълумот учун, қонун 6.10.2020 йилдан кучга кирди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш