ХДП фракцияси аъзолари ҳудудларда мажбурий меҳнат билан боғлиқ ҳолатни ўрганмоқда

 

Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси депутатлари ва республика ташкилотлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан бу йилги пахта йиғим-терими мавсуми бўйича жойларда тегишли назорат ишлари олиб бориляпти.

Парламентдаги ЎзХДП фракцияси аъзоларидан иборат ишчи гуруҳи Навоий вилояти туманларида бўлиб, пахта терим ишлари қандай ташкил этилаётгани, теримчиларга яратилган шароит, пахта пуллари ўз вақтида ва тўлиқ берилиши билан боғлиқ ҳолатларни бевосита мулоқот орқали ўрганмоқда.

Ўрганиш жараёнида мажбурий меҳнатга йўлга қўймаслик масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугун ишчи гуруҳ Конимех тумани “Юксалиш” МФЙда жойлашган “Конимех-Чордара” МЧЖ фаолияти кўздан кечирилиб, муассаса раҳбари Б.Бобилов билан пахта мавсумида дуч келинаётган муаммолар юзасидан суҳбатлашилди. Хўжалик пахта терим мавсуми учун 65 нафар “темир дафтар”га киритилган, ишсиз фуқаро билан уч томонлама шартнома имзолаган.

“Бирлик” МФЙда жойлашган “Аваз” фермер хўжалиги фаолиятини ўрганишда мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Ушбу фермер хўжалигига қарашли 32 гектар пахта майдони бўлиб, айни пайтда 120 нафар ишсиз фуқаро билан уч томонлама шартнома имзоланиб, терим жараёнлари 29 сентябрдан бошланган.

“Шўртепа” МФЙдаги “Аҳмад бобо” фермер хўжалигининг 17 гектар пахта майдонида ҳам терим 29 сентябрдан бошланган бўлиб, пахта пулларини ўз вақтида бериш, теримчиларга қулай шароит яратиш чоралари кўрилган.

Ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар ишчи гуруҳнинг амалий ёрдами билан ҳал этилмоқда.

6 октябрь куни Сирдарё вилоятига бириктирилган ХДП фракцияси аъзоларидан иборат Республика ишчи гуруҳи Гулистон туманидаги пахта далаларида бўлиб, терим жараёнини кўришди. Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги ҳамда теримчиларга яратилган шарт-шароитни ўрганди.

ЎзХДП фракцияси аъзоси Ўрол Ўрозбоевнинг маълумот беришича, ушбу ҳудудда теримга келган теримчиларнинг барчаси ўзи хоҳлаб теримга чиққан. Уларга ҳар кунлик иссиқ овқат ва терим пулларининг вақтида берилишлари бўйича ҳам суҳбат олиб борилди.

Ишчи гуруҳи аъзолари терим жараёнидаги муаммо ва камчиликлар, дала майдонларига вояга етмаган фарзандларнинг келмаслиги, Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги, ҳар ким истасагина теримга чиқиши мумкинлиги тўғрисида тушунтиришди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш