Ёшларга кўмак лойиҳасининг биринчи амалий иши

 

Халқ демократик партияси Марказий Кенгашида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида “Ёшларга кўмак” лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мазкур лойиҳа биринчи бўлиб, Тошкент шаҳрининг Сергели туманида ўтказилиши режалаштирилган эди.

Шу асосида партия Марказий Кенгаши ҳамда Тошкент шаҳар кенгаши Ёшлар билан ишлаш сектори мудирлари, Сергели туман партия кенгаши раисидан иборат ишчи гуруҳи томонидан касб ўрганиш ниятида бўлган ёшлар аниқланиб, уларнинг рўйхати шакллантирилди.

Рўйхатга киритилган ёшларни касбга ўргатиш мақсадида ишчи гуруҳ томонидан Сергели туманида жойлашган "ВАН" Текстил корхонасига Севара Қурбонова, Сайёра Самадова, Севара Саттаровалар устоз-шогирд анъанасига биноан тикувчилик ишлаб чиқариш фабрикасига иш ўрганиш учун жойлаштирилди.

Иш ўрганиш учун жойлаштирилган ёшлар касбни ўзлаштирганидан сўнг ўша корхонанинг ўзига меҳнат шартномаси тузилган ҳолда ишга қабул қилинишига келишиб олинди. Юқоридаги ёшларнинг кейинги иш фаолияти партия томонидан ҳар ойда кузатиб борилади.

Лойиҳа доирасида касб ўрганиш истагида бўлган ёшларни муносиб касбга йўналтиришга доим тайёрмиз!

Бирор бир касбни ўрганиш истагида бўлган ёшлар бизга мурожаат қилиши мумкин. Ўзингиз ҳаққингизда yoshlar@xdp.uz почтасига ёзиб юборинг.

 

Жаҳонгир Кабиржонов,

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ёшлар билан ишлаш сектори мудири.

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси yoshlar-parlamenti
← Рўйхатга қайтиш