Юксак эътибор ва ишонч зиммамизга катта масъулият юклайди

 

Мамлакатимизда хотин-қизлар ва ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Уларнинг бандлигини таъминлаш, ўқиши, муносиб иш шароитларида меҳнат қилиши учун барча имкониятлар яратилган.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам айни масала ечимлари атрофлича муҳокама қилинди. Албатта, хотин-қизлар ва ёшлар аҳолининг катта қисмини ташкил қилишини ҳисобга олсак, ижтимоий масалаларнинг аксарияти ҳам улар билан чамбарчас боғлиқлигини кўрамиз.

Масалан, хотин-қизлар масалалари бўйича ҳар бир маҳаллада алоҳида раис ўринбосари, туманда – маҳалла ва оила бўлими бошлиғи ўринбосари ва 2 нафар мутахассиси, вилоятда эса 8 нафаргача штат бирлиги берилди. Бу нима дегани? Бу мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш, муаммоларни имкон қадар тез ва самарали ҳал этиш, улар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиларнинг олдини олиш бўйича тизимли ишлар олиб бориляпти, дегани.

Давлатимиз раҳбари йиғилишда: “Бундан кейин одамларнинг уйига бориб, ишга муҳтожларни ишга жойлаштириш тизимини яратишимиз керак. Энди қайси жойда раҳбарлар уйма-уй юриб, масалаларни ҳал қилса, ўша жойда вазият ўзгаради. Энг асосий мақсад – иқтисодий барқарорликдан натижадорликка ўтиш”, дея қатъий таъкидлади. Мазкур фикрларни тинглаб, бугун фаолиятимизнинг асосий қисмини аҳоли орасида, хонадонларида ўрганиш олиб бориб ўтказаётганимиз бежиз бўлмаётганига амин бўлдим.

Хонадонма-хонадон ўрганишларимиз давомида ишсиз хотин-қизларда мотивация уйғотиб, касбий кўникмалар шакллантириш, психологик, ҳуқуқий, тиббий ва молиявий кўмак беришга ҳаракат қиляпмиз.

Айтиш керакки, қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳам айни пайтда хотин-қизларимиз учун етакчи даромад манбаига айланиб бормоқда. Хусусан, камбағалликни қисқартириш бўйича олиб бораётган ишларимизда айни соҳага кўпроқ суянаётганимиз бор гап. Кам таъминланган, ишсиз аёлларимизга кўмак сифатида фермер хўжаликлари ер майдонларидан ажратилаётган маълум гектар ер майдонларида бугун уларнинг бандлиги таъминланяпти. Шу билан бирга оиласига даромад олиб киряпти, дастурхони ноз-неъматлар билан тўляпти, рўзғори бутланяпти.

Президентимиз раислигида ўтказилган мазкур йиғилишда айтилган ҳар бир фикрни топшириқ сифатида қабул қилдик. Хотин-қизлар ва ёшлар бандилигини таъминлаш, уларнинг муаммоларини бартараф этиш учун астойдил ҳаракат қиламиз.

 

Исломбек Умиров,

Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят Кенгаши Ёшлар ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари сектори мудири.

 

Теглар

yoshlar-parlamenti
← Рўйхатга қайтиш