“Намунали кенгаш” амалий ўқув семинари – катта амалиёт мактаби бўлди

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ташаббуси билан намунали партия ташкилотининг келгусида бошқа партия ташкилотларига ўзининг тизимли ва самарали фаолияти, ёш кадрларнинг малакасини ошириш, ўзаро тажриба алмашиш бўйича ўрнак ҳамда амалиёт мактаби бўлиб хизмат қилишига эришиш бўйича аниқ чора-тадбирлари белгилаб берилган эди.

Бешариқ туман партия ташкилотида карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказилган ўқув-семинар шу масалаларга бағишланди. Унда маҳаллий кенгашларнинг иш юритиш тизимини янада соддалаштириш учун барча партия ташкилотларини “намунали кенгаш” даражасида бўлишини таъминлаш муҳим вазифа эканлиги қайд этилди.

Бешариқ туман партия ташкилотининг раҳбар ва масъул ходимлари партияда фаолияти бошланган кундан бошлаб, бугунги кунга қадар бирор бир соҳа ва йўналишда кўрсаткич ва натижалари сустлашмагани, кўп маротаба фаолияти юқори орган томонидан эътироф этилганлиги натижасида бугунги кунда молиявий мустақил ташкилот ҳамда “намунали кенгаш” сифатида эътироф этилди.

Мазкур жараёнда Бешариқ туман ҳокими Р.Жўраев, Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши аппарати, туман (шаҳар) кенгашлари раис ва масъуллари, халқ депутатлари Бешариқ туман Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гурухи аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Ўзбекистон ХДП Бешариқ туман партия ташкилотининг “намунали кенгаш” сифатида Республика бўйича партия ташкилотларига ўрнак ва намуна сифатида кўрсатишга қаратилган амалий ўқув-семинари давомида 43 нафар аъзоларни ўзида бирлаштирган “Hududgaz Farg'ona” газ таъминотининг Бешариқ филиалидаги бошланғич партия ташкилотида янги аъзоларни тантанали қабул қилиш ишлари ҳам ташкил этилди.

Шунингдек, кенгаш фаолияти, ҳужжатлар билан ишлаш тартиби ҳамда бошқа меъёрий тартиблар бўйича туман (шаҳар) кенгашлари ўзаро тажриба алмашишди.

Амалий ўқув-семинарида сўзга чиққанлар ўз фаолиятларига танқидий-тахлилий нигоҳ билан қараши, партиядан сайланган депутатларга янада ҳуқуқий кўмакчи бўлиши муҳим аҳамиятга эгалиги қайд этилди.

Амалий ўқув-семинарида Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши томонидан партиямиз ташкил топганлигининг 29 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ фаоллар “Партия ишларига қўшган ҳиссаси учун” эсдалик нишони билан тақдирланди.

 

Шоҳрух ЎКТАМОВ,

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши раиси ўринбосари.

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш