Депутатлар теримчиларга яратилган шарт- шароитлар билан танишди

 

Жорий йилда бўлиб ўтаётган пахта мавсумига тайёргалик ишлари, меҳнат қонунчилигида белгиланган талаблар асосида ва меҳнат хавфсизлигига риоя қилган ҳолда ташкил этилганлигини, теримчилар учун яратилган муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини кўздан кечириш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ш. Раҳмонов ва М. Баратовалар бир нечта туманга борди.

Жумладан, ишчи гуруҳ куни кеча Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги пахта далаларни кўздан кечиришди.

Дастлаб ишчи гуруҳ аъзолари Чандир МФЙ даги “Низомбобо 2018” фермер хўжалигида назорат ишларини олиб боришди. “Низомбобо 2018”  фермер хўжалиги берилган режага асосан 10 гектар ердан 30 тонна пахта хомашёси топшириши керак.

Ўрганиш давомида Ш. Раҳмонов ва М . Баратова пахта йиғим- тeрими мавсумида мажбурий меҳнат ҳолатларига бутунлай барҳам беришга алоҳида эътибор қаратдилар.  

Фермер хўжалигидаги теримчилар билан биргаликда суҳбат олиб борилиб, уларнинг талаб ва таклифлари эътиборга олинадиган бўлди. Суҳбат сўнгида терим жараёнида фаол қатнашган теримчилар ишчи гуруҳ томонидан эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Барча ҳудудларда ишчи гуруҳ аъзолари томонидан тегишли масъулларга мажбурий меҳнатга йўл қўймааслик борасида топшириқ ва тавсиялар берилди. 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш