Депутат ташаббуси билан шифокорлар сайёр қабул ўтказди

 

Халқ демократик партиясидан Бектемир туман Кенгаши депутати Музаффар Мамаюсупов ташаббуси билан Бектемир туманидаги "Абай" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун туман тиббиёт бирлашмаси шифокорларининг сайёр қабули ўтказилди.

Қабул куни 200 нафардан ортиқ хотин-қизлар, ёшлар ва нуронийлар 18 та йўналиши бўйича тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, кўрик давомида 50 дан ортиқ киши COVID-19 га тест топишириш имкониятига эга бўлди.

Касаллик аниқланиб уй шароитида даволанаётган инсонларга зарур дорилар жамланмаси ҳомийлар томонидан бепул берилди.

Тиббий кўрикдан кейин шифокорлар тўғри овқатланиш, спорт билан мунатазам шуғулланиш бўйича тренинглар ўтказиб берди. Бу каби лойиҳаларни туманнинг барча маҳаллаларида ташкил этиш режалаштирилган.

 

Лола Ярашова,

ХДП Бектемир туман кенгаши раиси

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш