Аёллар билан елкама-елка турамиз!

 

Айни пайтда Ўзбекистон ХДП масъул ходимлари, фаоллар ва депутатлар "Аёллар бандлиги - оила фаровонлиги" лойиҳаси доирасида маҳаллаларда бўлиб, уйма - уй юрган ҳолда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган, “Аёллар дафтари”га киритилган, вақтинчалик ишсиз аёллар билан учрашишмоқда. Тадбирлар доирасида ишлашга ҳоҳиши бор хотин-қизлар аниқланиб, уларни касб-ҳунарга ўргатиш, иш билан таъминлашга яқиндан кўмак бериляпти.

Шу мақсадда куни кеча Халқ демократик партияси Тошкент шахар ҳамда Яккасарой туман кенгаши масъул ходимлари пойтахтимиздаги “Ракат” МФЙга боришди.

“Миллий кўғирчоқлар” йўналишида фаолият олиб борадиган тадбиркор Н.Эрназарова ишчи кучига муҳтожлиги аниқланди ҳамда маҳалладаги иш билан таъминланмаган хотин-қизлар билан давра суҳбати ташкил этилди.

Н.Эрназарова ўзининг касаначилик фаолияти буйича хотин -кизларга маълумот берди, ўз касбининг сир-асрорлари билан бўлишди. Ўз касбини бошқа аёлларга ҳам ўргатиши ва уларни ўзи иш билан таъминлаши ҳақида айтиб ўтди. Шу куни уйда ўтирган ишсиз тўрт нафар аёллар унга шогирд тушиб, биргаликда фаолият олиб бориш истагини билдиришди. Эндиликда бу аёллар уйида ўтириб, болалари тарбияси билан шуғулланиш билан бир қаторда тадбиркор етказиб берган маҳсулотларни касаначи сифатида уйида ўтирган ҳолда тайёр ҳолатга келтириб беришади.

Шунингдек, аёлларга кейинчалик ушбу ҳунарни мукаммал ўрганганидан сўнг ўз бизнесини ташкил этишда, бизнес ғояларини тайёрлашда ҳамда банклардан имтиёзли кредитлар олиб беришда ёрдам беришга келишилди.

 

Муборак Маҳмудова,

ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши сектор мудири.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш