Давлат тилига эҳтиром миллатга, Ватанга эҳтиром дегани

 

Шаҳрисабз шаҳар маданият саройида шаҳар ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Шаҳрисабз шаҳар Кенгаши ҳамда шаҳар Маданият бўлими ҳамкорлигида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. 

Тадбирни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Шаҳрисабз шаҳар Кенгаши раиси Д.Ёров ва Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Р.Ишалиевалар кириш сўзи билан очиб беришди. Шундан сўнг, тадбирнинг бадиий қисми бошланди. Лутфий, Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазаллари асосида яратилган куй-қўшиқлар янгради. Ўзбек тилининг сеҳри, латофати ҳақида илиқ фикрлар билдирилди.

Шунингдек, тадбир давомида умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари ўртасида эълон қилинган “Тил бор экан – миллат барҳаёт” сарлавҳали ижодий мақолалар ҳамда ўқувчилар учун ташкил қилинган “Тил – миллат руҳи” иншолар танловларининг ғолиблари I, II, III даражали диплом, фахрий ёрлиқ ҳамда китоблар жамланмаси билан тақдирланишди. 

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш