Тил яшаса, миллат яшайди

 

Тил миллатнинг ҳақиқий кўзгусидир, унинг руҳи, ғурури ва тафаккури манбаи ҳисобланади. У давлатнинг буюк тимсолидир. Тилсиз ҳеч бир миллат тўлақонли халқ бўла олмайди. Қисқа қилиб айтганда, у халқни – халқ, миллатни – миллат қилади. Шу боисдан ҳам, мамлакатимиз Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ташаббуси билан 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш масалалари” мавзусида онлайн видео конференция ташкил этилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги масъул ходимлари, минтақавий партия кенгашлари раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этди.

Мустақилликка эришганимиздан сўнг халқимиз маънавий ҳаётидаги бошқа кўплаб масалалар қатори тил масаласи ҳам кун тартибидаги долзарб вазифага айланди. Айниқса, она тилимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини юксалтириш, мавқеини ошириш, софлиги ва жозибадорлигини сақлаш қолиш каби бир-биридан муҳим вазифаларга эътибор янада кучайди.

Мамлакатимизда ҳар йил 21 октябр – “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинган кун сифатида рамзий нишонлар эди. 2020 йил 10 апрель куни давлатимиз раҳбари икки моддадан иборат “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш” тўғрисидаги Қонунга имзо чекилди. Шунга мувофиқ, эндиликда ҳар йил 21 октябрь “Ўзбек тили байрами куни” умумхалқ томонидан нишонланади. Бу тарихий ҳодисанинг тилимиз тараққиёти учун аҳамияти жуда катта, албатта.

Конференцияда сўзга чиққанлар шуни алоҳида эътироф этишди. Мустақиллик йилларида она тилимиз янада сайқаллашгани, унинг нуфузи, мавқеи тобора ошиб бораётганини таъкидлашди. Ўтган давр мобайнида халқимизнинг муқаддас қадриятларидан бири бўлган она тилимиз ўзининг қонуний мақоми ва ҳимоясига эга бўлди. Конституциямизда давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинган кун - 21 октябрь санасининг «Ўзбек тили байрами куни» деб эълон қилиниши мустақил Ватанамиз ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, маданий, маънавий ҳаётидаги улкан воқеа бўлгани қайд этилди. Шу маънода Ўзбек тили байрами она тилимизни шарафлаш, унинг қаддини ва қадрини янада юксалтириш айёмидир.

Конференцияда Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг ижроси: ютуқлар ва муаммолар, Давлат тилини ривожлантиришнинг ҳуқуқий масалалари бўйича маъруза қилишди.

Тил халқни бирлаштиради, тарбиялайди, ўқитади, урф-одат, аньаналарини сақлайди. Шундай экан, она тилимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришда, уни миллий ва умумбашарий тушунчалар асосида тараққий этган тиллар сафига қўшишда ҳар биримиз тилимизга чуқур ҳурмат билан ёндашимиз кераклиги уқтирилди. Уни ҳимоя қилиш, асраб-авайлаш, тарғиб этиш, турли хуружлардан сақлаган ҳолда келгуси авлодларга бекаму кўст етказиш шу миллат вакилларининг инсоний вазифаси, маънавий бурчи эканли қайд этилди.

Иштирокчилар, шунингдек, у она тилимиз қоидаларига амал қилмаслик ҳоллари ҳамон учраётгани ҳақида куйиниб гапиришди. Жамоат жойларида, ҳатто ташкилот ва муассасаларда ҳам она тилимизнинг софлигига путур етказилаётган ҳолатлар борлиги, нафақат сўзлашув маданиятида, балки ёзув маданиятида ҳам анча хатоликларни кўринаётгани таъкидланди. Аксарият ёшларимиз, ҳатто она тилида сўзлашишга қийналади. Шу маънода, ёш авлодни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялаш ва улар дунёқарашида миллий хусусиятларни шакллантириш муҳим масала экани қайд этилди.

Она тилимизнинг нақадар бойлиги, қадимийлиги ва жозибадорлиги ҳақида фикр юритишди. Адабиёт ва санъат асарларидан мисоллар келтирилди. Она тилимизнинг софлигини сақлаб қолишга ҳар биримиз масъулмиз. Зеро, тил бор экан, миллат барҳаёт, истиқболи порлоқдир, дейишди сўзга чиққанлар.

Айни кунларда ЎзХДП ташкилотлари томонидан мамлакатимиз бўйлаб она тилимизнинг асосларини ўрганиш, миллий қадриятларимизга, ўз она тилимизга муҳаббат ва садоқатни аҳоли, айниқса ёшлар онгига чуқур сингдиришга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш