Азиз ватандошлар!

 

Мамлакатимиз бўйлаб илк бор Ўзбек тили байрами кўтаринки кайфият, ўзгача шукуҳ билан кенг нишонланмоқда. Бу байрам ҳаммамиз учун азиздир.

Она тилимиз халқимизнинг энг беназир ва бебаҳо бойлигидир. Унда миллатимизнинг руҳи, тарихи, буюк маънавияти мужассам.

Янги Ўзбекистон эзгу ғояси сингари ўзбек тили ҳам дунёга машҳур бўлмоқда, халқаро майдонларда нуфузи ошмоқда.

Она тилимизнинг софлиги ва ўзига хослигини асраб-авайлаш, ривожлантириш, унга чуқур эҳтиром кўрсатиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз эканини ҳар доим ёдда сақлайлик.

Азиз юртдошлар! Барчангизни халқимизнинг қутлуғ ва муборак айёми – Ўзбек тили байрами билан чин юракдан самимий табриклаймиз!

Ўзбек тили мангу яшасин, халқимизнинг толеи баланд бўлсин!

 

Ҳурмат билан

У.Иноятов

 

 

Теглар

Депутат Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш