Партиямизга хайрихоҳлар кўпаймоқда...

Чиноз туманидаги “Чинзара” хусусий корхонаси куни кеча 1 ёшга тўлди.

— Корхонамиз ўтган йилнинг 1 сентябридан иш бошлаган мазкур, — дейди “Чинзара” корхонаси раҳбари Миркомил Ғуломов. — Корхонада 250 нафар ходим фаолият юритади, уларнинг 167 нафари партиямиз аъзоси. Ишчилар учун иссиқ овқат ташкил қилинган, қулай шароит яратилган. Опа-сингилларимиз яшаб турган жойига яқин ҳудудда ишлаётганидан мамнун. Фаолият бошлагимизга кўп бўлмади. Олдинда режаларимиз катта. Келгусида фаолиятимизни кенгайтириб, янги иш ўринлари яратишни мақсад қилганмиз. Ҳозирги кунда 8 турдаги маҳсулот ишлаб чиқариб, Қозоғистон ва Россияга экспорт қиляпмиз. Келгусида экспорт хажмини кўпайтириш, маҳуслотларимиз тури ва ишлаб чиқариш қувватини 2-3 баробарга ошириш ниятимиз бор.

Корхонанинг бир ёшга тўлиши муносабати билан ўтказилган тадбирда яна бир яхши воқеа рўй берди. 23 нафар корхона ёшлари Ўзбекистон ХДП сафига қабул қилинди. Уларга партияга аъзолик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.

 

Зилола УБАЙДУЛЛАЕВА

← Рўйхатга қайтиш