Аҳолининг китобхонлик савиясини янада ошириш муҳим масала

 

Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил етиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусдан бири - ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишдан иборатдир.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ҳамда Тошкент Молия институти ҳамкорлигида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ушбу 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида “Китобхонлик буюк келажак кафолати” мавзусида онлайн очиқ мулоқат бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент Молия институтининг ректори, профессор З.Т.Тешабоев, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Ф.Шарипов, Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Р.Хомитов ҳамда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари, Тошкент Молия институтининг професссор ўқитувчилари, талабалари иштирок этди.

Қайд этилдики, инсон тафакури ва камолотининг манбаи бевосита китоб билан боғлиқдир. Ҳар бир миллатнинг маънавий-руҳий олами, дунёси унинг китобга муносабати билан ҳам ўлчанади. Шу боис ҳам юртимизда аҳоли ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сўзга чиққанлар бугунги кунда китоб нафақат ёшлар учун, балки бутун жамият учун ҳам энг керакли тафаккур қаноти эканлигини таъкидлашди. Китобсиз келажак йўқлиги, китобхонлик тўғрисида гапириб ўтишди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ф.Шарипов аҳолининг китобхонлик савиясини янада оширишга алоҳида эътибор қаратиш, ёшларни китобга муҳаббат руҳида тарбиялаш ва китобхонликни кенг тарғиб қилиш муҳим масала эканини таъкидлади.

Тадбир сўнгида бу каби ижодий учрашувларни тизимли равишда ўтказиб бориш, партия ташкилоти билан профессор-ўқитувчилар ўртасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасида келишиб олинди.

 

Шерзод Содиқов,

Ўзбекисон ХДП Юнусобод туман кенгаши раиси.

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш