“Ёшларга кўмак” лойиҳаси Ромитанда

 

“Ёшларга кўмак” лойиҳасининг навбатдаги амалий иши Бухоро вилояти Ромитан туманида ўтказилди. Лойиҳа доирасида “Ёшлар рўйхати”га киритилган ишсиз, касб-ҳунар ўрганишга қизиқиши бўлган ёшлар аниқланди ва улар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Суҳбат асносида уларнинг қобилияти, билим малакаси ўрганилди. Натижада тумандаги “Қоқиштувон” маҳалласидан Нилуфар Туймуродова туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг оммавий ахборот воситалари бўйича масъул котиб вазифасига, “Зарафшон” МФЙда истиқомат қилувчи Фируза Бозорова туман экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўлими инспектори лавозимига, шу маҳаллада яшовчи Азизбек Жўраев эса Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ромитан тумани бўлимига мутахассис сифатида ишга жойлаштирилди.

Шунингдек Шахло Бахшуллаева тадбиркорликка қизиқиши бўлганлиги ва ўз бизнес режасини амалга ошириши учун “Ҳар бир оила — тадбиркор” лойиҳаси доирасида имтиёзли кредит билан таъминланадиган бўлди. Лойиҳа якунида партия сафига кириш истагида бўлган ёшлар партия аъзолигига қабул қилинди.

Ёшларга кўмак лойиҳаси давом этади. Бизни кузатишда давом этинг!

 

Жаҳонгир Кабиржонов,

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш сектор мудири.

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш