Депутат минбари: “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади”

 

Бугунги кунда Ўзбекистонда таълим тизимини комплекс ривожлантириш, малакали кадрлар тайёрлаш мақсадларига катта куч ва маблағлар йўналтирилмоқда. Мактабгача таълим, мактаб ва олий таълим тизмлари, илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятида сифат ўзгаришлари рўй бермоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш масалалари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

"Биз устозни отадай улуғ деб билган, доимо ардоқлаган маърифатпарвар халқнинг вакилларимиз. Мен ҳам ўқитувчи, муаллим деганда, ўзим учун энг азиз ва ҳурматли бўлган, зиёли ва замонавий, самимий ва меҳрибон инсонларни тасаввур қиламан. Чунки ҳаммамизга ҳам шу муаллим сабоқ ва таълим бериб, меҳрибон ота-оналаримиз қаторида тарбиялаган", еди давлат раҳбаримиз йиғилиш аввалида.

Ҳар бир оила, ҳар бир бола ҳаёти мактаб билан чамбарчас боғлангани, бу масала давлатнинг, жамиятнинг энг муҳим иши эканлиги юртбошимиз томонидан алоҳида таъкидланди.

Маълумки, мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш мақсадида Президент фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мазкур ҳужжат барча ҳудудларда, маҳаллий Кенгашларда, мактаб жамоаларида ота-оналар иштирокида кенг муҳокама қилинди.

Фармон лойиҳасида таълимдаги ҳозирги муоммоларни ҳал қиладиган, яқин беш йилда натижасини кўрсатадиган ва кейинги тараккиёт даражасини белгилаб берадиган аниқ мақсадлар қамраб олинган.

Жумладан, жамиятда муаллимнинг обрў-эътибори ва мақомини кўтариш, ўқув дастурлари ва методикасини тўлиқ қайта кўриб чиқиш, мактабни таълимнинг кейинги босқичлари билан узвий боғлаш, ўқитувчиларни ортиқча қоғозбозликдан халос этиб, ўз устида кўпроқ ишлаши учун шароит яратиш ва рағбатлантириш, мактаб инфратузилмаси ва ундаги маънавий муҳитни яхшилаш каби масалаларнинг ечимлари аниқ белгилаб берилди.

Энг асосийси, жойлардаги раҳбарларнинг, шунингдек маҳаллий кенгашларнинг ушбу муҳим масалага ёндашуви ва эътиборини тубдан ўзгартириш, уларнинг масъулияти, жавобгарлиги ва ҳисобдорлиги механизмлари киритилганлиги билан ҳам алоҳида ахамиятга эга.

Видеоселектор йиғилишида таълим соҳасидаги кўпгина муоммолар, уларни ҳал этиш чоралари, таълим сифатини оширишга оид вазифалар муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари аввало, мактабларда ўкув юкламаси ва дарслар сонини қайта кўриб чиқиш, ўқувчиларни фақат ёдлашга эмас, балки фикрлашга чорлайдиган методика яратиш зарурлигини таъкидлади.

Мактабларни таъмирлаш, ободонлаштириш, иситиш каби хўжалик масалаларига ҳокимлар шахсан маъсул экани эслатиб ўтилди, бу мактаб директорига жуда катта ёрдам бўлди десак, муболаға қилмаган бўламиз.

Бугунги модернизация жараёнлари, ислоҳот ва ўзгаришлар натижадорлиги мактаб таълимига янги авлод кадрларини етиштириш масаласига бориб тақалади. Барча соҳаларнинг ривожланиши фақат таълим билан боғлиқ, бизга замонавий билимларга эга ёшлар керак, қолаверса, ўзлигини англаган, жаҳонга юз тутган, жаҳон таниган ва тан олган мамлакатимиз чинакам маънода “Учинчи ренессанс” пойдеворини мустаҳкамлашда бизга замонавий билимлар билан қуролланган кадрлар керак. Бу таълим соҳаси вакилларисиз амалга ошмайди. Устозлар таълим-тарбия, маданият ва маънавият таркатадиган фидоий кишилардир, мактаб нафақат таълим маскани, балки жамиятнинг, давлатнинг, маҳалланинг маданий, интеллектуал маркази бўлиши зарур.

Юртбошимиз таъкидлаганларидек, Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади.

 

Гулзода Юлдошева,

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Ширин шаҳар кенгаши раиси, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати.

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш