“Ёшларга кўмак” лойиҳаси Ғиждувон ёшлари орасида

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бухоро вилояти Кенгаши ҳамда ЎзХДП Ғиждувон туман кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва партия фаоллари иштирокида “Ёшларга кўмак” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.

Дастлаб 5 нафар иш ўрнига эга бўлмаган, ўқимайдиган ёшлар рўйхати шакллантирилди. Ишчи гуруҳи томонидан ушбу ёшлар билан суҳбат ўтказиб, уларнинг муаммолари, касбга қизиқишлари ўрганилди.

Ёшлардан Фароғат Хайруллаева, Азиза Асадова, Меҳриноз Қодирова, Муқаддас Дилмуродова, Анора Ҳайдаровалар ҳунарманд уста тикувчи Моҳигул Нарзуллаевага шогирд этиб бириктирилди ва уларнинг кейинги фаолиятлари мониторинги йўлга қўйилди.

Тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Бобомурод Очилов мавзу юзасидан сўзга чиқиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди. Ёшларни қизиқтирган саволларга туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази мутахассиси Шуҳрат Ибрагимов жавоб бериб, уларни доимий иш ўрни билан таъминлаш тартиб-қоидаларини тушунтирди.

Лойиҳага жалб этилган ёшлар шу куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси сафига аъзоликка қабул қилинди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш