Депутат сўрови натижасида муаммо ижобий ҳал бўлди

 

Ғузор туманидаги “Обод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳоли анчадан бери томорқа ерларини суғоришда муаммоларга дуч келаётган эди. Халқ депутатлари Ғузор туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Санжар Ғайбуллаев масаланинг атрофлича ўрганди. Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари номига депутат сўрови юборди.

Ҳаракат бесамар кетмади. Депутат муаммони ижобий ҳал қилишга эришди. Куни кеча ушбу маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли артизан туман ҳокимлиги томонидан таъмирланди ва ишга туширилди. Натижада маҳалладаги 45 та хонадоннинг томорқасини суғориш бўйича муаммоси ижобий ечим топди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш