“Ёшларга кўмак” лойиҳасининг навбатдаги амалий иши Андижон вилояти Асака туманида ўтказилди.
Лойиҳа доирасида “Ёшлар рўйхати”га киритилган ишсиз, касб-ҳунар ўрганишга қизиқиши бўлган ёшлар аниқланди ва улар билан суҳбат ўтказилди. Лойиҳа доирасида ўз қизиқишлари ва билим малакасидан келиб чиқиб, тумандаги “Навкан” МФЙда истиқомат қилувчи Мухлисахон Жўрабоева туман “Ватанпарвар” ташкилотига, “Бахрин” МФЙда истиқомат қилувчи Севарахон Мирзажонова туманда янги очилган чеварчилик ателейсига шогирдликга жойлаштирилди.
Лойиҳа якунида партия сафига кириш истагида бўлган ёшлар партия аъзолигига қабул қилинди.
Ёшларга кўмак лойиҳаси давом этади, бизни кузатишда давом этинг!
Жаҳонгир Кабиржонов,
Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ёшлар билан ишлаш сектор мудири.