Хонқадаги “Амударё” қишлоғининг аёлларига ёрдам берилди

 

Ўзбекистон ХДП ташаббуси билан Хонқа туманининг чекка Амударё қишлоғида “Аёллар бандлиги – оила фаровонлиги” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди. Унда ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган "Аёллар" дафтарига киритилган хотин-қизлар иштирок этди.

Тадбирда халк депутатлари туман Кенгаши депутатлари, Маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва фаоллари, туман "Ҳунарманд" уюшмаси, Хоразм вилоят “Тадбиркор аёл” ассоциацияси раиси, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари, "Агро банк" раҳбари, Қизил Ярим Ой туман бўлими вакиллари иштирок этиб, аҳоли, айниқса хотин-қизлар муаммоларини ўрганишди, уларнинг ечими бўйича амалий кўмак берилди. Кўп вақт талаб этадиган муаммолар ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, лойиҳа доирасида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркада туман Ободонлаштириш бўлимига 4 нафар, “Алишер Ўймакор” МЧЖ га 2 нафар, ЁХХ унитар корхонасига 1 нафар, 17-сонли мактабнинг ёшлар етакчиси лавозимига 1 нафар хотин-қизларни ишга қабул қилиш бўйича шартомалар имзоланди.

Бундан ташқари, иссиқхона ташкил қилиш бўйича 3 нафар аёлга Аргобанк туман бўлими томонидан кредитлар ажратиладиган бўлди. Ҳунармандчилик йўналиши бўйича 6 нафар хотин-қиз 3 та ҳунармандга беркитилди. Ҳомийлар томонидан 15 нафар ногиронлиги бўлган ва кам таъминланган хотин-қизларга 560 минг сўмдан моддий ёрдам пуллари берилди.

 

Шоҳиста Маткаримова,

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши сектор мудири.

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш