Тиббиёт ходимлари меҳнати эътироф этилди

 

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган 3-сонли шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида байрам тадбири ташкил этилди. Ушбу тадбир шифокор ва ҳамшираларнинг ҳар йили ноябрь ойининг биринчи якшанбасида нишонланадиган “Тиббиётчилар куни” муносабати билан ўтказилди.

Қарийб тўққиз ойдирки ушбу тиббиёт муассасасининг 200 нафарга яқин ходимлари кечаю кундуз фуқароларимизни COVID-19 дан даволаш ва ҳимоя қилиш борасида сидқидилдан ишламоқда. Уларнинг меҳнати ҳар қанча таҳсинга лойиқ. Тадбирда жонкуяр шифокорлар, соҳа ходимларининг қаҳрамонона меҳнати алоҳида эътироф этилди. Яқинлашиб келаётган “Тиббиётчилар куни” муносабати билан уларга партиянинг совғалари топширилди.

Бундай тадбирлар туманлардаги тиббиёт масканларидан ҳам давом этмоқда.

 

Муҳаббат Абдуллаева,

Ўзбекистон ХДП Яккасарой туман кенгаши раиси.

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш