Жамоатчилик қабулхонаси орқали мурожаат ўз ечимини топди

 

Ўзбекистон ХДП Бойсун туман кенгаши Жамоатчилик қабулхонасига тумандаги "Қўрғонча" сайлов округи сайловчилари томонидан мурожаат тушди.

Маълум бўлишича, аҳолининг шахарга қатнаши учун қурилган йирик кўприк баҳорда сел келиши оқибатида қулаб тушган. Шунинг учун одамлар аҳоли шаҳарга қатнашда қийинчиликларга дуч келмоқда.

Мурожаатда аҳоли вакиллари кўприкни таьмирлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Партия фаоллари ва депутатлар ташаббуси билан мутасадди ташкилотлари раҳбарлари масалани ўрганишди. Туман ҳокимининг ўзи муаммони ҳал қилишга шахсан киришди. Кўприкни тез ва сифатли таъмирлаб бериш юзасидан тегишли масъул ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

Шу куннинг ўзидаёқ кўприкни таьмирлаш ишлари бошланди. Таъмирлаш ишларини сифатли амалга ошириш юзасидан депутатлик назорати ўрнатилди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш