“Ёшларга кўмак” лойиҳаси Беруний туманида: 14 нафар йигит-қизлар касб-ҳунар эгаларига шогирд бўлди

 

Хабарингиз бор, жойларда Ўзбекистон ХДП томонидан “Ёшларга кўмак” лойиҳаси ўтказилмокда. Лойиҳа доирасида Беруний туманида ўтказилган амалий тадбирда ёшлар “Устоз-шогирд” тизими орқали йирик тадбиркорларга бириктирилди.

Тадбир аввалида депутат ва тадбиркорлар ўзаро фикр алмашди. Бугунги кунда ёшларга яратилаётган имкониятлар, айниқса шаҳар марказидан олис ҳудудларда ўз тадбиркорлигини бошлаш ниятида бўлганларга амалий ёрдам бериш бўйича келишиб олинди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати С.Имамова Олтинсой ҳудудида “Темур Илмира” оилавий корхонаси, гўзаллик ва келин либослари салонида яратилган шароит билан яқиндан танишди.

Шу куни туман марказида жойлашган аёллар гўзаллик салони сартароши Алишер Ташимовга 2 нафар ёш шогирдликка берилди. Бундан ташқари тадбиркор Азамат Раджапов 3 нафар йигит-қизларни шогирдликка олди. Ҳунармандлар уюшмаси томонидан шогирдликка олинганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар ҳам берилди. Умуман кун давомида 14 нафар ёшлар касб-ҳунар эгаларига шогирдликка тушди.

Айтиш керакки, “Ёшларга кўмак” лойиҳаси доирасидаги тадбирлар шу билан якунланмайди. Шогирдликдан ўз ишига тайёрман, деган ёшларга кредит олиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлашига партия томонидан амалий ёрдамлар берилади ва доимий мониторинг юритилади.

Демак, ҳар бир ёш эътибор марказида. Уларнинг бандлигини таъминлаш ишлари изчил давом эттирилади.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси yoshlar-parlamenti
← Рўйхатга қайтиш