Хотин-қизлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилояти ҳамда Қибрай туман Кенгаши ҳамкорлигида тумандаги "Хайдаробод" маҳалласи хотин-қизлари билан “Халқ билан 10 кун” мавзусида тадбир ўтказилди. Унда партия фаоллари ва депутатлар маҳаллада истиқомат қилувчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар ҳолидан хабар олиб, уларнинг яшаш шароитини ўрганишди.

Учрашувда маҳалладаги хотин-қизлар асосан уй-жой, кредит олиш ва тадбиркорлик йўналишидаги муаммолар бўйича мурожаат қилишди. Депутатлар ушбу масалаларда сектор раҳбарларига депутатлик сўровлари юборишини маълум қилишди.

Тадбир давомида хотин-қизлар орасида соғлом турмуш тарзини тадбиқ этиш мақсадида ўтказилган “Соғлом ҳаётга 5000 қадам” акциясида маҳалла хотин-қизлари фаол иштирок этишди.

Тадбир сўнгида Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзолигига қабул қилинган 5 нафар хотин-қизларга аъзолик гувоҳномаси топширилди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш