500 мингга яқин киши ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида солиқ органларини хабардор этди

 

Ўтган тўрт ой давомида

500 мингга яқин киши ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида солиқ органларини хабардор этди

Куни кеча меҳнат мигранти ўзини ўзи банд қилган шахсга тенглаштирилгани билан боғлиқ масалаларга бағишлаб матбуот анжумани ўтказилди. Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Шуҳрат Исмоилов «ўзини-ўзи банд қилган шахслар» тушунчасига тўхталди:

“Жорий йилдан бошлаб қонунчилигимизга «ўзини-ўзи банд қилган шахслар» тушунчаси киритилди. Ўзини ўзи банд қилган шахс ким? Ўзини ўзи банд қилган шахс қўлида касб-ҳунари бор бўлган, маълум бир даражада меҳнат қилиш қобилиятига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.

Президент қарорига кўра, 2020 йил 1 июлдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахслар давлат солиқ органларини хабардор қилган ҳолда ҳисобда туриши белгиланди.

Ўтган тўрт ой давомида республикамизда 500 мингга яқин киши ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида давлат солиқ органларини хабардор этди”

 
← Рўйхатга қайтиш