Депутат Зулайҳо Акрамова қаерда?..(фото)

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Зулайҳо Акрамова асосий вақтини сайловчилар орасида ўтказади. Қандайдир иш масаласида қўнғироқ қилсак, кўпинча “Жиззахдаман, сайловчиларим билан учрашишга келдим”, деган жавобни эшитамиз.

Қишнинг изғирин совуғида ҳам, жазирама қуёшли кунларда ҳам депутат опамизни одамлар орасида кўрамиз. Ўзим Зулайҳо опага ҳамроҳ бўлиб, бир неча маротаба Сирдарёга, Жиззахга борганман. Қўллари кўксиларида ҳар бир хонадонга кириб бориб, толмай-эринмай уйма-уй юриб, эҳтиёжманд оилалардаги ҳар бир катта-кичик масалани ўрганишларидан, очиғи, ҳайратланганман. Опа одамларни ўйлантираётган муаммоларни соатлаб тинглайди, ён дафтарига бирма-бир ёзиб олишдан ҳеч чарчамайди.

Бир неча кундан бери депутат опамиз Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманидаги аҳоли билан учрашувларда юрибди. Унинг таъкидлашича, аҳоли янги қурилган уйларнинг адолатли тақсимланишини хоҳлаяпти. Депутатлар ва мутасадди ташкилотлар вакиллари бу борадаги мурожаатларни фақат қонунийлик ва инсонийлик нуқтаи-назаридан ёндашган ҳолда ҳал этилишида иштирок этяпти.

Ҳақиқий депутат ўз ўрнини доим одамлар орасида деб билади, чанг кўчаларда юриб чарчамайди, сайловчиларга ёрдам бериб, тенгсиз ором топади.

 

Лазиза Шерова,

Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати ходими.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш