Депутат ташаббуси билан янги кўприк қуриляпти

 

Беруний туманидаги “Шимом” овул фуқаролар йиғинидаги сайловчилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати К.Ходжамуратовга ҳудуддаги бир муаммо бўйича мурожаат қилишди. Унга кўра, бу ерда қазилган коллектор (заҳкаш) аҳолининг катта йўлга қатнов қисмига ўтиши учун тўсқинлик қилиб келяпти. 100 дан ортиқ хонадонларнинг болалари 14-сонли умумтаълим мактабига қатнаш учун қийналмоқда. Масалани кўндаланг кўприк қуриб ҳал этиш керак...

Депутат К.Ходжамуратов масалани атрофлича ўрганди. Мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови юборди. Натижада ҳудуддаги аҳолини ўйлантириб келаётган муаммо ижобий ечим топди. Айни кунда коллектор устига кўприк қуриш ишлари бошлаб юборилди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш