«Ёшларга кўмак» лойиҳаси: хатирчилик ёшлар қандай муаммолар ҳам гапиришди?

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Хатирчи туман кенгаши ташаббуси билан «Ёшларга кўмак» лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.

Дастлаб Ёшлар парламенти аъзоси ва депутатлар иштирокида ишсиз, ўқимайдиган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди, ёшларни қийнаб келаётган муаммолар, уларнинг қизиқишлари тўғрисида суҳбатлашишди.

Суҳбат давомида Сарвиноз Жўраевага ўхшаган 5 нафар хотин-қиз миллий либослар тикишга қизиқишини айтишди. Улар «Қўшчинор» МФЙда бир неча йиллардан буён тикувчилик билан шуғулланаётган, моҳир ҳунарманд Шохиста Шермаматовага «Устоз-шогирд» тизими орқали бириктирилди. Адолат Жалиловага эса гилам тўқишга қизиқувчи хотин-қизлар бириктирилди.

Шунингдек, лойиҳа доирасида 3 нафар йигит-қиз тумандаги умумтаълим мактаби ҳамда мактабгача таълим муассасасига ишга жойлашишига кўмаклашилди.

Ёшлар билан мулоқот давомида ҳудудда газ балонларининг вақтида етказилмаётганлиги ҳамда электр симёғочларининг ўрнатилмаганлиги бир қанча муаммоларни келтириб чиқараётганлигига амин бўлдик. Аниқланган муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови жўнатилди.

 

Хуршида Нарзиева,

ЎзХДП Навоий вилояти кенгаши сектор мудири.

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси yoshlar-parlamenti
← Рўйхатга қайтиш