Лойиҳа доирасида ташкил этилган Бўш иш ўринлари ярмаркасида 42 та корхона ва ташкилотлар бўш иш ўринлари билан иштирок этди ва 16 нафар аёллар ишли бўлди. Шунингдек, Қизил ярим ой жамияти томонидан 17 нафар ижтимоий ёрдамга мухтож фуқароларга жами 9 млн 543 минг сўмлик моддий ёрдам пули пластик карточкаларига ўтказиб берилди.
Бундан ташқари “Тадбиркор Аёл ” Ўзбекистон ишбилармон аёллар Ассоциациясининг Урганч шаҳар худудий бўлинмаси томонидан 10 нафар аёлларга 8% ли имтиёзли кредитлар олиб берилиб, улар ўз ишини йўлга қўйиши учун қўллаб-қувватланди.
Хунармандчилик йўналишида эса шаҳардаги 20-сон “Оби-ҳаёт” МФЙ да истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногирони Назокат Тиллаевага хотин-қизларни касбга ўргатиш бўйича уйида шароит яратиб берилди ва 10 нафар ёш кизлар шогирдликка бириктирилди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан хотин – қизлар бандлигини таъминлаш юзасидан аниқланган муаммолар, уларнинг ечимига доир таклифлар Ҳалқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашига тақдим этилди.
Шоҳиста Маткаримова,
Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят Кенгаши сектор мудири.