Аёллар фаоллиги ошмоқда

 

“Аёллар бандлиги — оила фаровонлиги” лойиҳасининг навбатдаги тадбири Фарғона вилояти Тошлоқ туманида ўтказилди. Тадбирга қатнашувчилар ҳам, қизиқувчилар ҳам анча кўп бўлди. Иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари бир-бирини тўлдирди, таклифлар кўпайди, савол-жавоблар, кескин фикрлар, ўткир муаммолар очиқ-ойдин таҳлил қилинди.

Дастлаб лойиҳани амалга ошириш бўйича тузилган ишчи гуруҳи уйма-уй юриб, эҳтиёжманд оилаларнинг яшаш шароити билан танишди. Партия ички имкониятидан келиб чиқиб, ҳомийлар томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди. Ҳусусан, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда дори-дармон ва тиббиёт буюмлари, зарурий жиҳозлар тарқатилади.

Амалий тадбирлар доирасида 13 ноябрь – Халқаро кўзи ожизлар куни муносабати билан кўзи ожизлиги сабабли ногиронлиги бор фуқароларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга керакли дори-дармон ва тиббиёт буюмлари берилди.

“Аёллар бандлиги – оила фаровонлиги” лойиҳаси концепцияси асосида Тошлоқда лойиҳани ўтказилиши бўйича ҳамкор ташкилот билан ўзаро ҳамкорлик ва келишув тўғрисидаги меморандумга мувофиқ, туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда 22-сонли мусиқа ва санъат мактабининг кириш қисмида “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

Мазкур ярмаркада 50 дан зиёд ўзини ўзи бошқариш органларидан хотин-қизлар тумандаги мавжуд бўш иш ўринлари билан танишиб, мутахассислиги бўйича иш ўринлари билан яқиндан танишиш ҳамда ишга жойлашиш имкониятига эга бўлишди.

Хусусан, 22-сонли мусиқа ва санъат мактабининг мажлислар залида “Аёллар бандлиги – оила фаровонлиги” лойиҳаси доирасида амалий семинар маҳаллий босма ОАВ иштирокида карантин тартиблари ҳамда ижтимоий масофага амал қилган ҳолда ташкил этилди. Унда Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зокиржон Зохидов, туман кенгаши раиси Турсунбой Солиев ҳамда мутасадди ва манфаатдор ташкилотлар иштирок этди.

Бир гуруҳ жамиятда ўз ўрнини топишга интилаётган, партия ёрдами билан “Темир дафтар”дан чиққан аёллар тантанали равишда партия аъзолигига қабул қилинди.

 

Шохрух ЎКТАМОВ

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши раиси ўринбосари.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш