Олтинкўллик бир гуруҳ партиямиз фаолларига “Меҳр-саховат” кўкрак нишони топширилди

 

Давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармонига мувофиқ, “Меҳр-саховат” кўкрак нишони таъсис этилган эди. Жаҳон миқёсида кенг тарқалиб, глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, турли табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар туфайли эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган, шунингдек, жамиятимизда тинчлик-осойишталик, бирлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашда фаол иштирок этиб, беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлаётган бир гуруҳ юртдошларимиз ушбу кўкрак нишони билан тақдирланмоқда.

Фидойи, ташаббускор ва саховатли инсонларнинг хизматини ҳар қанча эътироф этсак, эъзозласак ҳам кам. Кенг кўламда олиб борилаётган ана шундай инсонийлик, мурувват тадбирларида Халқ демократик партияси фаоллари ва маҳаллий Кенгаш депутатларининг ҳам ҳиссаси борлиги бизни беҳад қувонтиради.

Куни кеча Ўзбекистон ХДП Олтинкўл туман Кенгаши раиси ва партиядан сайланган бир гуруҳ фаол депутатлар “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан мукофотланди.

Албатта, тақдир тақозоси билан оғир вазиятга тушиб қолган инсонга меҳр-саховат кўрсатиш, унга ёрдам қўлини чўзиш, беминнат мадад беришнинг қиёсини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди. Айниқса, бугун дунё синовли кунларни бошидан кечираётган бир пайтда меҳр-саховатли ана шундай инсонларимизнинг муҳтожларга бераётган кўмаги ҳар қанча таҳсинга лойиқдир.

 

З.Низомиддинов,

ЎзХДП Андижон вилоят Кенгаши бўлим бошлиғи.

 

Теглар

Депутат Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш