Ёшлар ва сайлов

Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят Кенгаши туман партия Кенгаши билан биргаликда “Ёшлар ва сайлов” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Унда маҳаллий партия кенгаши раислари, депутатлар ва “Истиқбол” ёшлар қаноти аъзолари ёшларнинг ижтимоий-сиёсий ҳамда сайлов тўғрисидаги билимларини янада ошириш, сайлов ва сайловолди жараёнлари, фуқароларнинг сайловда иштирок этиш тартиби юзасидан фикр алмашишди.

Тадбирда ёшларга мамлакатимиздаги сайлов тизими, сайлов жараёнида очиқлик ва ошкоралик принципларини мустаҳкамлаш мақсадида сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишларнинг маъно-мазмуни атрофлича тушунтирилди.

Тадбирда жамиятни янада янгилаш ва демократлаштириш фуқаролар сайлов ҳуқуқи амалга оширилиши билан узвий боғлиқ эканлиги қайд этилди. Таъкидландики, ҳар бир ёш ўз тақдирини юрт тақдири билан боғлар экан, ундаги сиёсий жараёнларда ҳам фаол иштирок этиши, давлат бошқарувида муносиб номзодни сайлаш орқали қатнашиши муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун ёшларнинг фаоллигини ошириш, сиёсий-ҳуқуқий билимини юксалтириш, сайлов кампаниясида фаол иштирокини таъминлаш зарур, дейишди сўзга чиққанлар.

Қайд этилдики, ЎзХДП сайловга тайёргарлик кўриш жараёнида бир қатор акциялар, тадбир ва учрашувлар орқали ёшлар орасига кириб бориш, ушбу муҳим сиёсий жараёнда йигит-қизлар фаоллигини ошириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди. Ушбу вазифаларни амалга оширишда ҳар бир партия фаоли, қанот аъзолари фаол иштирок этиши зарурлиги таъкидланди.

Давра суҳбатида иштирок этган ёшлар, бу йилги сайловларда фаол иштирок этиши ҳамда давлат ва жамият ривожида ўз ҳиссасини қўшишини эътироф этишди.

 

ЎзХДП Сирдарё вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

← Рўйхатга қайтиш