Партиямиз аъзолари сафи кенгаймоқда

 

Ҳар бир сиёсий партиянинг таянчи бошланғич ташкилот экани тажрибадан ўтган ҳақиқатдир. Аҳоли ўртасида доимий ишлайдиган, унинг муаммоларини ўрганиб, таклифларини юқори партия ташкилотлари ва депутатларга етказадиган асосий бўғин ҳам бошланғич ташкилот ҳисобланади.

Шу боис Ўзбекистон ХДП Наманган шаҳар кенгаши бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Яқинда Наманган шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг партиянинг дастурий мақсадларига хайрихоҳ бўлган 11 нафар малакали ходимларига партияга аьзолик гувоҳномасини топширилди.

– Ҳозирги кунга қадар бошланғич партия ташкилотимизнинг 19 нафар аъзоси бор эди, – дейди партия аъзоси Умид Нуриддинов. – Энди уларнинг сони 30 нафарга етди. Қуйи бўғинимизга Дилдора Турсунова етакчилик қилиб келмоқда. Етакчини ташкилотда ташаббускор, ишнинг кўзини биладиган, аҳолининг дарди билан яшайдиган инсон сифатида қадрлашади. У партиянинг шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда оммавий-сиёсий тадбирлар ўтказишда бош-қош бўлмоқда. Натижасини бошланғич партия ташкилоти аъзолари сафи кўпайганида ҳам яққол кўриш мумкин.

Албатта, партия тизимида бошланғич партия ташкилотларининг фаоллиги сиёсий куч сафларининг жипслашуви, электорат манфаатларини рўёбга чиқариш имконлари кенгайишига хизмат қилиб келмоқда.

 

Камолиддин Қаҳаров,

Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши бўлим мудири.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим yoshlar-parlamenti
← Рўйхатга қайтиш