Тўрақўрғонлик бир гуруҳ ёшлар иш билан таъминланди

 

Пандемия шароитида жойларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш ҳар қандай даражадаги мутасаддилар олдида турган энг долзарб вазифалардан бири бўлиб турибди. Айниқса, ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка ва самарали бандлик шаклларига жалб этиш жойлардаги тегишли масъул идоралар фаолиятида пировард йўналишга айланиб улгурган.

Мазкур йўналишда Ўзбекистон ХДП Тўрақўрғон туман кенгаши партиянинг Сайловолди Дастури ҳамда 2020-2024 йилларга мўлжалланган амалий Ҳаракат Дастурида белгиланган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида туман бандликка кўмаклашиш маркази, ёшлар агентлиги билан хамкорликда “Ёшларга кўмак”лойиҳасини амалга оширди.

Лойиҳа аввалида Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари ва партия ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳи томонидан 11 нафар ҳудуддаги тайин бир машғулотга эга бўлмаган ўқимайдиган, ишламайдиган ёшларнинг рўйхати шакллантирилиб, улар билан суҳбат ўтказилди. Мулоқот давомида уларнинг 7 нафари ҳунармандчиликка, 4 нафари тикувчиликка қизиқиши аниқланди. Ишчи гуруҳи ёшларнинг қизиқиш билдирган касб-ҳунарлари бўйича туманда фаолият олиб борадиган мавжуд хусусий тадбиркорлик субъектларини ўрганди.

Маълум бўлишича, Тўрақўрғон туманидаги яшовчи Акфа эшик ромларини ясашга ихтисослашган "Нурли ва обод келажак" хусусий корхонаси раҳбари Абдупатто Солиев 4 нафар ёшни иш билан таьминлаган. Уларнинг ўртача ойлиги ҳозирда бир ярим миллионни ташкил этади.

Шунингдек, 24 ёшли тадбиркор Ойдина Умаржанова раҳбарлик қилаётган “Хўжанд” маҳалласи ҳудудидаги Транспорт касб-ҳунар коллежи биносида жойлашган "Ойдин текстил" хусусий корхонасида бугун 30 дан ортик касб-ҳунар коллежини тамомлаб, тайинли бир машғулот билан банд бўлмаган кизларни иш билан таъминланган.

– Корхонамиз асосан 1-8 ёшгача бўлган мавсумий болаларнинг кийимларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган. Ишчиларимизнинг асосий қисми Мингбулоқ тумани ва Жомашўй, Бураматут қишлоғидан келадиган қизлар ташкил этади, – дейди корхона иш бошқарувчиси Шоира Аъзамова. – Ҳозирда синов муддатидан ўтган ишчиларимиздан 10 нафарига меҳнат дафтарчаси юритиб келинмоқда. Бугун қизларимиз сафига тўрақўрғонлик яна бир гуруҳ ёшлар қўшилди. Улар 3 ой синов муддати билан шартнома асосида ишга олинди, синов муддатидан сўнг албатта, уларга ҳам меҳнат дафтарчаси очилади.

“Шаханд” қишлоғи, Қашқаргузар маҳалласида яшовчи Муроджон Фазлиддинов ҳам 5 йил муддатга 7%ли 150 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, ҳудудиддаги қаровсиз бўш турган бинода “Бобурбек мебель-саноат” корхонасини ташкил этиб, 3 нафар ёшларни иш билан банд қилди. Ҳозирда улар буюртмачиларга ярим тайёр мебель маҳсулотларини етказиб бермокда.

 

Маъмура Бойтўраева,

Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши сектор мудири.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар yoshlar-parlamenti
← Рўйхатга қайтиш