Партиямиз фидойиси Ҳасан Нормуродовни табриклаймиз!

 

Ўз ишига масъулият билан ёндашадиган, билдирилган ишонч ва масъулият учун куйиб-ёнадиган шундай инсонлар борки, уларнинг жамоа, ташкилот, элу-юрт олдидаги хизматлари ҳар қанча эътибор ва эътирофга лойиқдир.

Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят Кенгашида қатор йиллар давомида фидойилик билан меҳнат қилган Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродов ана шундай жонкуяр фаолларимиздан бири.

Меҳнат инсонни улуғлайди, деган гап бекорга айтилмаган. Ҳасан Нормуродов меҳнатсеварлиги, маърифати билан жамиятда обрў орттирган. Вилоят «Нуроний» жамғармасини 2003 йилдан буён фидойилик билан бошқариб келмоқда. У "Меҳнат шуҳрати" (2008 й.), "Эл-юрт ҳурмати"(2012 й.) ва "Дўстлик" (2017 й) орденлари билан мукофотланган, 2019 йилда "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвони берилган.

Депутат сифатида халқ депутатлари вилоят Кенгаши муҳокамасига аҳоли манфаатлари билан боғлиқ масалаларни кўтариб чиқишда фаоллик кўрсатиб келяпти.

Ҳасан Нормуродов Халқ демокртик партиясининг фахрий аъзоси. 2004, 2009 ва 2014 йилларда ўтказилган сайловларда партиямиздан Самарқанд вилоят Кенгаши депутатлигига сайланган.

Бугун Самарқанд вилояти нуронийлари сардори, давлат ва жамоат арбоби Ҳасан Нормуродов 81 ёшни қарши олди. Ўзбекистон Қахрамони Ҳасан Норбековични таваллуд аёми билан самимий муборакбод этамиз!

Сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик тилаймиз!

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

 

Теглар

Фахрий Депутат
← Рўйхатга қайтиш